Туркия—Ўзбекистон ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон футбол федерацияси сўрови билан бекор қилинган

uzbekistan-football-commandТуркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Туркия жамоалари ўртасида 14 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган  ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон футбол федерациясининг расмий хати асосида бекор қилинган. Бу ҳақда “Подробно.ўз” янгиликлар агентлиги хабар тарқатди.

Хат Туркия футбол федерациясига 3 август куни юборилган. Туркия футбол федерацияси томонидан учрашувни бекор қилиш ҳақида ҳеч қандай сўров бўлмаган.

Ушбу хатда нима сабабдан учрашувни бекор қилиш сўралгани ҳақида маълумотлар йўқ.