Фирибгардан сақланиш йўллари

1Маълумки, кундалик турмушимизда турли фойдали юмушларни, ишларни таклиф қиладиганлар кўп учрайди. Улар орасида билиб-билмай фирибгарлар қармоғига илиниб қолган танишларимиз ҳақида эшитганмиз, кимдир дуч келгандир ҳам.

Better Business Bureau (BBB) ходимларига йилига минглаб фирибгарлик режаларини ўрганиб чиқади. Ўтган йилдан бошлаб BBB маъмурияти америкаликлар қаллобларга чув тушмаслиги учун иккита сайтни ишга туширишди. FINRA Investor Education Foundation билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган BBB Smart  Investing (www.bbb.org/smartinvesting) сайти ўз мижозларини фирибгарлик усуллари, молиявий эҳромлар ҳамда шубҳали молиявий қўйилмалар ҳақида хабардор қилиб боради.

Иккинчиси — BBB Scam Stopper (www.bbb.org/scamstopper) сайти бўлиб, унда қаллобларга қарши курашишнинг усуллари ҳақида маълумотлар жой олган.

RusRek сайтининг ёзишича, америкаликларнинг мурожаатлари асосида федерал, штат агентлари, қолаверса, ВВВ ходимлари жиноятчилар томонидан кўп қўлланиладиган фирибгарлик йўлларини аниқлашди. Хўш, улар қандай усуллар:

“Автомобиль рекламаси”

Фирибгарлар интернетда “Ҳаракатланиш пайтида пул ишлаб топ” (“Get Paid Just for Driving Around”) қабилидаги рекламаларни жойлаштиради. Ғараз ниятдаги кишилар автомобиль эгаларига билан суҳбатда ўзларини кўзга кўринган компания вакили сифатида таништириб, унинг машинасидан реклама мақсадларида фойдаланишни сўрашади. Эвазига улар машина эгасига ҳафтасига 400 доллар ваъда қилади. “Биз сизга чек жўнатамиз, уни банк депозитига қўйиш керак. Маблағнинг бир қисмини машинангиз дизайни билан шуғулланадиган дизайнер ҳисобига ўтказиш керак”, деб таклиф қилади.

Ҳафта ўтади, юборилган чекнинг пул таъминоти йўқлиги аён бўлади. “дизайнер” эса аллақачон ўз изини йўқотиб бўлган бўлади. Банк эса маблағни ўтказган бўлади, таъминотсиз чек учун, албатта, машина эгаси жавоб беришга мажбур. Internet Complaint Center (www.ic3.gov) маълумотларига кўра, ўтган йили айнан мана шу усул фирибгарлар томонидан кўп ишлатилган.

Grandparents Scam
(«Чолларни алдаш»)

Бу усул жуда оддий бўлиб, фирибгар чол ёки кампирга телефон қилиб, ўзларини набираси сифатида таништиради ҳамда полиция томонидан ҳибсга олинганини айтишади. “Ҳибсдан озод этилиши учун гаров пули тўлаш зарур”лигини айтиб, телефонни сохта полиция вакилига тутқазади. “Полиция вакили” эса тегишли суммани ўтказиш учун ҳисоб-рақам беради.

“Сохта харидор”

(Mystery Shopper/Mystery shopping)

Сохта харидор — бозорни ўрганиш, хизмат сифатини текшириш учун қўлланиладиган тадқиқот усули. Ахборот йиғиш учун махсус тайёрланган одамлар (сохта харидор) танланади. Улар потенциал мижозлар номидан текширишни амалга ошириб, унинг натижасини маълум қилади. Бу усул тадқиқотни ўтказган манбага қўшимча даромад келтиради, аммо фирибгарларга ҳам айни муддаодир. Ғараз ниятдаги кишилар босма ва электрон ОАВда реклама жойлаштиради. Рекламада одамларга вақтинчалик ҳақ тўланадиган ёки вақтинча ҳақ тўланадиган ва истиқболда компанияда тўлиқ ишлаш кафолати ҳақида ахборот берилади. Бунинг учун дастлабки тўловни тўлаш сўралади. Ваҳоланки, сохта харидор бўлиш учун дастлабки тўлов шарт эмас. Фирибгарлар бу йўналишда, шунингдек, “Автомобилда реклама” усулидан ҳам фойдаланишади. Масалан, Western Union ёки MoneyGram пул ўтказиш тизимларини текшириш учун чек ёзиб берилади, уни банк депозитига қўйиши ҳамд маълум қисмини учинчи шахсга ўтказиш тайинланади. Табиийки, чек маблағ билан таъминланмаган бўлиб чиқади. Агар сизга мана шундай таклиф тушадиган бўлса, Mystery Shopping Providers Association – www.mysteryshop.org сайтига кириш тавсия қилинади.

Электр энергияга тўлов билан боғлиқ фирибгарлик

Ёз пайтида уй хўжаликларининг электр эҳтиёжи бир неча ортади. Бундай пайтларда турли фирибгарлар одамлар жонига “оро” киришни бошлаб юборишади. Улар фуқароларни коммунал тўловлар бўйича давлат томонидан имтиёзлар борлигига ишонтириб, электрон почта, оддий хат ёки эшик қоқиб ҳам сизни ана шундай имтиёзлардан фойдаланишга ундайди. Агар ишонувчан одам сайтда рўйхатдан ўтса ёки бўсағада тегишли қоғозларни имзоласа, у ерда кўрсатилган барча махфий ахборотлардан фирибгар фойдаланиши мумкин.

Кейинги пайтларда фирибгарлар ижтимоий тармоқлардан ҳам унумли фойдаланмоқда. Масалан, твиттердаги “дўстингиз”дан facebookда сиз ҳақингизда ножўя видео ҳақида ахборот келади. Сиз унга кирасиз. Роликни босганингиздан кейин сиздан видеони кўриш Media Playerни янгилаш тавсия қилинади. Афсуски, бу сиз кутган нарса бўлиб чиқмайди, балки вирус ёки зарарли дастурий таъминот бўлиб чиқади. Натижада фирибгар компьютердаги маълумотларингизни қўлга киритади.

Сохта хайрия ташкилотлари

Охирги пайтларда турли хайрия фондлари орқали фирибгарлик қилиш тобора оммалашиб бормоқда. Масалан, ўтган йили Sandy тўфони тугаб улгурмасдан “Сэнди”, “Ёрдам” сўзлари бўлган 1000дан ортиқ янги сайтлар ташкил этилди. Уларнинг аксарияти фирибгарлар томонидан ташкил этилган. Фирибгарларнинг мақсади хайрияга пул ўтказмоқчи бўлганларнинг кредит карталари маълумотларини қўлга киритиш ҳисобланган. Шунинг учун экспертлар хайрия ёрдами кўрсатаётган пайтда уларнинг қонуний эканлигига ишонч ҳосил қилишни сўрайди. Бунинг учун қуйидаги ташкилот маълумотларидан фойдаланишни тавсия қилинади:

BBB Wise Giving Alliance. Йилига уч марта махсус маълумотлар базасини нашр қилади – Wise Giving Guide. Уни jlewis@council.bbb.org электрон почтасига хат юбориш орқали олиш мумкин.

Ёки одатдаги почта орқали:

Wise Giving Guide
3033 Wilson Blvd, Suite 600
Arlington, VA  22201

BBC Give.org – http://www.bbb.org/us/charity/
Charity Navigator – http://www.charitynavigator.org/
Charity Watch – http://www.charitywatch.org/
GuideStar – http://www.guidestar.org/