Америкалик ёзувчи Ўзбекистонда афро-америкаликларга бўлган “қизиқиш”ни ирқчиликка йўймоқчи бўлди-ю…

6971443842_692cff6c6d_zБундан аввалроқ, сайтимизда Американинг тўрт нафари ёзувчиси Энн Худд, Стивен Куусисто, Чинело Окпаранта ва Кристофер Мерил Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Гуруҳ аъзоларидан Чинело Окпаранта бу сафар саёҳат очеркини битди. Очер шунчаки Ўзбекистон ҳаётини тасвирламайди, балки одамлар, маданиятлар ҳақида мушоҳада юритади. Эътиборингиз айрим таҳририй тузатиш ва қисқартиришлар билан ҳавола этамиз.

“Тошкентда Мустақиллик майдонида бир гуруҳ болалар пичирлаб гаплашишарди. Улар охири ўз етакчиларини тан олишди. У инглиз тилини яхши биладигани бўлса керак. Қиз бола олдимга келди, салом-аликсиз, ўзини таништирмасдан “Суратингизни олсам майлими”, деб сўради. 10 ёш атрофидаги ўғил-қизлар унинг орқасида турар, қиз эса паст ва эҳтиёткорона овозда гапирар эди”, деб ёзади .

Бу Ўзбекистонда расмимни олишни сўраб биринчи марта мурожаат қилишлари эмас. Ўшандай пайтда ўзимни суратга тушириладиган объектга ўхшаб ҳис қиламан. Чунки сайёҳлик адабиётларининг айтишича, Ўзбекистонда қора танлилар жуда кам бўлишади.

Бундан кайфиятим бузилган бўлса-да, бунга фалсафий ёндашишга ҳаракат қиламан. Мен мурожаатга совуққонлик билан рад жавобини беришим ҳам мумкин эди. Аммо ундан кўра, вазиятга бошқача ёндашдим, улар учун кутилмаган жавоб билан мурожаат қилдим: “Йўқ, кечирасиз, аслида мен Сизнинг суратингизни олмоқчи эдим”. Шундан сўнг сумкамдан камерамни чиқардим. Улар эса бунга рози бўлмасдан, таклифимга рад жавоб беришади, деб ўйлагандим.

Аввалига уларнинг юзидаги кулгу йўқолди, юзида савол ишораси пайдо бўлди. Ўзимга ўзим дедим: “Хўш, кўрдингларми, мен ўзимни қандай ҳис қиламан?”

Аммо ёш болалар етакчиси қизалоқнинг юзида яна кулгу пайдо бўлиб, кўзлари ёниб, деди: “Ҳа, ҳа, менинг суратимни олинг”, деди. У янада ёрқин табассум билан қарарди. Шундай қилиб, ўзимдан, ўйлаган ўйимдан жуда ноқулай аҳволга тушдим. Улар шунчаки болалар, улар ниманики хоҳлашса, ўшани қўлга киритишни исташади.

Келинг, яхшиси яна бир неча кун аввалги воқеаларни эслаймиз. Мен Тошкентга Американинг тўрт нафари ёзувчиси Энн Худд, Стивен Куусисто Кристофер Мерил билан АҚШ давлат департаменти дастури доирасида келган эдим.

Бизнинг биринчи учрашувимиз 60 нафар академик лицей ўқувчилари билан бўлиб ўтди. Биз ўзимиз, ижодимиз ҳамда ижодкор сифатида орзуларимиз билан ўртоқлашдик. Талабалар қизиқ саволлар билан мурожаат қилишди: “Сизни нима илҳомлантиради”, “Ёзувчи бўлишим учун қандай тавсиялар бера оласиз”, “Ижодингизда давлатнинг қандай роли бор?”.

Ўзбекистонга уюштирган саёҳатимизнинг иккинчи кунида биз поездда Тошкентдан Самарқандга йўл олдик. Шаҳар машҳур Ипак йўлида жойлашган. Бибихоним, Шоҳи Зинда, Гури Амир мақбараларини зиёрат қилдик.

Регистон майдони шаҳарнинг қадимий маркази бўлиб, ўз вақтида одамлар бу ерда расмий фармойишларни эшитишган, баъзан жиноятчилар қатл қилинган. Биз шаҳарнинг меъморий иморатларидан ҳайратга тушдик…

…Бозордан биз тоза ва чиройли дизайнга эга метрога тушдик. У ердан фавворалар, гуллар, советларга хос Она ва бола ҳайкали жойлашган Мустақиллик майдонига чиқдик. Гидимизнинг айтишича, бола Ўзбекистон тимсоли, у Ўзбекистон ўзи оёққа тураётганига ишорадир.

Шундан сўнг биз Иккинчи жаҳон уруши ёдгорлигига келдик. У ерда урушда ҳалок бўлган ўзбекларнинг исм-фамилиялари олтинранг металларга китоб шаклида жойлаштирилган. Металл китоблар ёнида мотамсаро она ҳайкали қад кўтарган. Унинг боши ерга қараган. У ўз қўлларини тиззасига туширган. Бошига рўмол ўраган. Унинг рўпарасида мангу олов ёнади. Ана шу ердан сўнг бояги болалар билан боғлиқ воқеа юз берди.

Тушликда ўзбек паловидан тановул қилдик. Олдимда пайдо бўлган товоқда сабзи, майиз, нўхат, гармдори ва гўшт бўлган таом бор эди. Айтишларича, бу таомда ҳар қандай гўштни ишлатиш мумкин экан. Қўй гўштини соғлиқ учун фойдали дейширкан. Бизга қази таклиф қилишди.

Биз, албатта, ҳурматли меҳмонмиз ва қази Ўзбекистонда тансиқ таом ҳисобланади, аммо қази овқатнинг бир элементи экан, мен уни ея олмадим.

Тушдан кейин биз машинада бир ярим соат йўл юриб, Ангрен шаҳрига бордик. У ерда Ангрен давлат педагогика институти талабалари билан учрашдик. Талабалар биз билан учрашувга катта қизиқиш билдиришди. Анна ва мен адабиётда характер ҳақида машғулот олиб борган бўлсак, Стефан ва Крис шеър ёзиш бўйича талабалар билан фикр алмашди. Сўнг биз талабалар чиқишларидан баҳраманд бўлдик. Қизлар миллий кийимда рақс намойиш этишди. Ундан сўнг опера тингладик. Узун бўйли хонанда оёғигача тушган қора куйлак кийган, юпқа тақинчоғи бўйнида кўзга ташланади. Унинг олдида ёш йигит ўтирарди. У қизга гитара билан жўр бўлмоқда. Бу жуфтликда мени ўзига жалб қилган нарса шу бўлдики, уларда ўзбек миллий кийимлари йўқ эди.

Ангренга уюштирган сафаримиз мактаб ўқувчиларининг “Earth Song” (Ер қўшиғи) билан якунланди. Уларнинг кийими, ўзини тутиши, инглизча сўзларни талаффуз қилиши гўёки улар Нью-Йорк, Лож Анжелес ёки ҳар қайси инглиз тилида гаплашадиган мамлакат болаларидан фарқ қилмаслигини кўрсатди.

Шундан сўнг биз Ўзбекистон миллий университетига,   Навоий номидаги Миллий кутубхонага ташриф буюрдик. Қуръон нусхасини кўришга муваффақ бўлдик, шунингдек, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Сергей Есенин уй музей ва Ёзувчилар уюшмасида бўлдик. Ушбу учрашувларда ўзбек тилининг жарангдорлигини ҳис қилдик.

947362_10151890307174186_1677941267_n

АҚШга қайтганимиздан кейин ҳафталар ўтган бўлса-да, Ангрендаги кўрганларимиз суратга олингандек хаёлимдан жой олди. Бу шунчаки сурат эмас, балки катта мазмунга эга.