Ғарб мамлакатлари Сурияга шу ҳафтада ракета зарбаларини уюштириши мумкин

chuck-hagel-14

Ғарб мамлакатлари Сурия мухолифати вакилларига маълум қилишича, шу ҳафтанинг ўзида ҳаводан Сурия ҳукумати ҳарбий объектларига ракета ҳужумлари уюштирилади. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.

Агентликнинг келтиришича, мухолифат вакиллари ҳаво зарбалари учун тахминий объектлар рўйхатини тақдим қилган.

Шунга қарамасдан, Ғарб мамлакатлари мухолифат вакилларига Женевада бўлиб ўтиши кутилаётган халқаро конференцияга ҳозирлик кўришни тайинлашган.

АҚШ мудофаа вазири Чак Ҳейгелнинг BBCга берган интервьюсида қайд этилишича, АҚШ армияси мамлакат президенти Барак Обама қайси йўлда ҳужум қилишни тайинласа, армия уни амалга оширишга тайёр.