«Ўзбекистоннинг барча салонларида автомобиллар учун шартномалар берилмоқда»

    4408742552_e3e7f14771_oКеча хабар қилганимиздек, Ўзбекистонда автомобиль харид қилиш билан боғлиқ масала яна кун тартибига чиқди. Куни кеча пойтахтдаги айрим автомобиль салонларида ҳаддан ташқари кўп одамнинг йиғилиши кузатилган. Навбатда туриш бўйича даҳанаки жанжаллар, тортишувлар авж олган. Бунга сабаб жорий йилнинг 7 августидан «GM-Uzbekistan» автомобиль заводида ишлаб чиқилган автомобилларни харид қилиш учун шартномаларни бериш бошланган.

    “Podrobno”  янгиликлар агентлиги мухбирлари мазкур масалада  «GM-Uzbekistan» телефон оператори билан боғланиб, вазиятга изоҳ олган. “Республикадаги ҳамма салонларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган барча автомобиль маркалари ва моделлари учун шартномалар берилмоқда, биргина “Матиз” бундан мустаснодир. Ўз навбатида, «GM-Uzbekistan» вакили бу ҳам вақтинчалик ноқулайлик эканини айтиб, мазкур муаммо тез кунларда ҳал этилишини маълум қилган.

    Шуни айтиш керакки, автомобиль учун шартномани қўлга киритган мижоз 3 иш кунида автомобиль учун 85 фоиз маблағни ўтказиб бериши лозим.

    Қуйида «GM-Uzbekistan»да ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг нархларида юз берган ўзгаришлар:

    BOo-o6MCMAA5h_F