АҚШ ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари савдо ва инвестиция бўйича ягона битимни имзолаши мумкин

silk-road-image.gifАҚШ савдо вазири ёрдамчисининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Мэтью Мюррейнинг “Экономическое обозрение” журналига берган инвервьюсида АҚШ ҳукумати ва Ўзбекистон Марказий Осиёда савдо ва инвестициялар бўйича доиравий битимни қўллаб-қувватлаётганини айтди.

Мэтью Мюррейга кўра, кузда минтақа давлатлари ва АҚШ вакиллари Туркманистон пойтахти Ашхободда учрашуви режалаштирилаётганини қайд этиб ўтди.

“Улар ўртасида битимга эришиш турли божхона қоидалари боис юзага келаётган ҳамда маҳсулотларни сертификатлаштириш соҳасидаги транзакциявий харажатларни қисқартиришга ёрдам беради. Бу жуда муҳим сиёсий ташаббус”, дейди у.

Америкалик расмийга кўра, Ўзбекистон Янги Ипак йўли ташаббусини рўёбга чиқариш эвазига катта муваффақиятларга эришиши мумкин. Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси сингари халқаро институтлар Ўзбекистон мазкур ташаббус марказида жойлашганини ҳамда буни қўллаб-қувватлашларини маълум қилган. “Америка компаниялари янги алоқалар ва янги даромад манбаларига катта қизиқиш билан қарайди. Улар Марказий Осиёда сўнгги 20-30 йилда дунёдаги ўсаётган минтақалардан бирига айланишга салоҳият борлигини кўришмоқда. Уларни минтақанинг географик жойлашуви, табиий ресурслари ва бу бозорда юқори малакали ёш мутахассислар даражаси ўзига жалб қилган”, дейди Мэтью Мюррей.

Буюк Ипак йўлини тиклаш ғоясини амалиётга татбиқ этиш масаласи АҚШ ташқи ишлар маҳкамаси фаолиятининг ҳам асосий йўналишларидан бири бўлиб, собиқ АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон томонидан илгари сурилган эди.

Мазкур ғоя туб моҳиятида Ҳиндистон ва Покистон давлатларини Афғонистон орқали Марказий Осиё билан боғлаш мақсади мужассам. “Агар одамлар бир-бири билан савдо-сотиқ қилса, улар бир-бирининг мамлакатига сармоя киритса, барча тижорат ишлари билан шуғулланишса, ўша ерда ўзаро алоқалар ривожланади, афсуски, бунинг учун хавфсизлик таъминланган бўлиши керак”, деган эди Клинтон хоним ўтган йили CNNда қилган чиқишида.

“Албатта, биз ҳозирги кунда хавфсизликни таъминлаш бўйича жиддий иш олиб бораяпмиз, лекин ҳақиқатда ваъда қилинаётган нарса шуки, ҳудудни иқтисодий интеграция жараёнларига янада чуқурроқ жалб қилишдир”, деди Ҳиллари Клинтон.

Афсуски, минтақа мамлакатлари ўртасида иқтисодий интеграция жараёнлари хавфсизлик масаласи олдида иккинчи ўринга тушиб қолмоқда. Ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида чегараларни очиш ўрнига, борган сари чегаралар ёпилмоқда. Давлат котибининг фикрича, хавфсизлик масаласи жиддий аҳамият касб этса-да, Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар бирмунча яхшиланганини эътироф этади.

Клинтон хоним Турманистон газини Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистонга етказиш учун қувур ётқизиш ғояси ўрганиб чиқилаётганини маълум қилган эди. АҚШ, агар лойиҳани амалга оширувчи давлатлар ушбу лойиҳани амалга оширишга аҳд қилишса, қўллаб-қувватлашини таъкидлаган эди. Қолаверса, Клинтон хоним Қозоғистондан бошланиб, Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон орқали денгиз портларига чиқадиган йўл қуриш лойиҳаси борлигини таъкидлаб ўтди.