Шимолий Корея раҳбарининг собиқ маъшуқаси жамоатчилик олдида қатл қилинган

© AFP/Scanpix
© AFP/Scanpix

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ининг собиқ маъшуқаси Хён Сон Воль порнографияда айбланиб, энг олий жазо — жамоатчилик кўз ўнгида отиб ўлдирилган. Қатл маросими 20 август куни амалга оширилган. Бу ҳақда chosun.com сайтига асосланиб, «Эхо Москвы» радиоси сайтидаги блогда маълум қилинган.

Хитойдаги манбаларнинг ёзишича, Инхасу оркестри раҳбари ва хонанда Хён Сон Воль 17 август куни мамлакатнинг порнографияга оид қонунчилигини бузганлиги учун ҳибсга олинган ва орадан уч кун ўтиб қатл қилинган. Бундай кескин жазо чораси доирасига Wangjaesan гуруҳи ижрочилари ва раққосалари ҳам тушиб қолган. Улар ўз порнографик маҳсулотларини Хитойда сотишган.

Ким Чен И Хён Сон Воль билан бундан ўн йил муқаддам ишқий муносабатларни ўрнатган бўлиб, аммо отаси Ким Чен Ирнинг талаби билан ўзаро муносабатларини тўхтатишга мажбур бўлади. Хонанда бошқа бир ҳарбийга турмушга чиқади. Аммо айрим миш-мишларга кўра, жуфтлик ўшандан сўнг ишқий муносабатларни давом эттиришган.

Ким Чен Ининг ҳозирги турмуш ўртоғи Ли Соль Ю ҳам Инхасу оркестри хонандаси бўлган. Унинг ушбу воқеага алоқаси бор-йўқлиги номаълум.

Айбдорлар отув йўли билан қатл қилинган. Жазо бошқа артистлар ҳамда уларнинг оила аъзолари кўз ўнгида амалга оширилган.