Норвегия бош вазири таксичилик қилди

Jens Stoltenberg  Norway  taxi   MattНорвегия бош вазири Йенс Столтенберг оддий норвегияликлар у ҳақда қандай ўйлашлари билан қизиқиб, ярим кун таксилик қилди. Бош вазир билан кутилмаган учрашув кўплаб норвегларни ҳайратга солди. Бу ҳақда ББС хабар берди.

Сиёсатчи ўзини танитмаслик учун қуёшдан ҳимояланадиган кўзойнак тақиб, иш формаси кийиб, машина рулига ўтиради ҳамда йўловчиларни таший бошлайди.

Аксарият йўловчилар рулда ким ўтирганини билиб қолгач, ҳандон отиб кулишган. Аммо айримлар ҳайдовчи бош вазирга жуда ўхшашини ҳам айтиб ўтган.

Бир йўловчининг қайд этишича, унинг бош вазир билан учрашиб қолгани айни муддао бўлган. Чунки у ҳукумат раҳбарига хат ёзишни мўлжаллаб юрган. Йўловчилар аксарият ҳолатларда бош вазир-таксист билан сиёсат ҳақида мулоқот қилишган.

Оммавий ахборот воситалари бош вазирнинг ҳайдовчилик қобилиятига ҳам эътибор қаратишган. Масалан, бир гал тормоз билан улашиш қурилмасини алмаштириб юборади ва машинани кескин тўхтатади. Унинг ўзи ҳам буни тан олади. “Ахир саккиз йилдан бери рулга ўтирганим йўқ”, дейди у.

Йенс Столтенберг ўзининг Facebookдаги саҳифасига ушбу жараён туширилган видео роликни қўйиб, “мамлакат учун ҳам, йўловчилар учун ҳам ҳайдовчи бўлганимдан кўра, бош вазир бўлганим яхшироқ”, деб ёзади.

231760-norway-vote-stoltenberg-taxi