Абдулазиз Комилов Словакиянинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

    slov-flagКеча Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Словакия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Павол Иван билан учрашди.

    Вазир Элчидан ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди.

    Учрашувда Ўзбекистон — Словакия муносабатларининг истиқболдаги йўналишлари, чунончи, икки томонлама, шу билан бирга, Европа Иттифоқи доирасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

    Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришдан манфаатдорлигини маълум қилишди.

    Учрашувда тарафлар, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалаларни ҳам муҳокама қилишди.