Тошкент шаҳридаги Себзор кўчасидан Бунёдкор шоҳкўчасига қадар автомобилларнинг катта тирбандлиги юзага келди. Бу ҳақда Mezon.Uz интернет-нашри хабар берган. Автомобилларнинг бундай тирбандлик ҳосил қилиши сабаби номаълум.
Машиналар бир неча қаторга терилиб турган, баъзи автомобиллар эса тўсиқларга ҳам чиқиб кетган. Ўзбекистон шароити учун тирбандлар оммавий ҳодиса бўлмаса-да, охирги пайтларда Тошкент шаҳри кўчаларида бундай ҳолатлар учраб турибди.