Facebookда “лайклаш” сўз эркинлигини ифода этиш ҳисобланади

whatsnew_default_facebook

АҚШ федерал апелляция суди Facebookнинг “Like” (Ёқади)ни ишлатиши сўз эркинлигини намоён этиш сифатида тан олди. Шундай қилиб, фойдаланувчилар Америкада фуқаролар истаган нарсасини “лайклаши” мумкин ҳамда бу учун  жавобгарликка тортилмайди.

Суднинг бундай қарор чиқаришига виржиниялик АҚШ фуқаросининг мурожаати сабаб бўлган. Agence France-Presseнинг ёзишича, у шерифнинг ўринбосари сифатида ишлаб келган, навбатдаги сайлов пайтида ўзининг бевосита бошлиғи рақибининг Facebookдаги саҳифасини “лайклаган”. Шундан сўнг у ишдан бўшатиб юборилган.

Ишсиз қолган судга мурожаат қилади, лекин суд буни аҳамиятсиз деб топади ва кўриб чиқишни рад қилади. Аммо у апелляция судига мурожаат қилади. Унинг фикрича, у бор-йўғи ўз фикрини билдирган, бу учун уни ишдан бўшатиш ноқонуний ҳамда бундай иш тутиш АҚШ Конституциясининг биринчи тузатишига зид ҳисобланади.

Суд қарори билан, ижтимоий тармоқдаги саҳифаларни “лайклаш” ўз ҳовлисида сиёсий тарғибот материалини жойлаштириш билан тенглаштирилиб, у сўз эркинлиги сифатида намоён бўлади ҳамда қонун билан ҳимояланади.