Нью-Йорклик Наргиз Зокирова “Голос”ни титратди

b362a01f8c44ef446074a34429ab4e52

Россиянинг “Биринчи” каналида “Голос” лойиҳаси шу йилнинг 6 сентябридан старт олди. Умуман, ушбу лойиҳада қатнашиш учун 11 мингта мурожаат бўлган бўлса, улардан 150 нафари танлаб олинган. Эътиборли жиҳати, улар орасида асли ўзбекистонлик бўлган, 1995 йилда Нью-Йоркка кўчиб ўтган Наргис Зокированинг чиқиши кўпчиликка манзур бўлди. У “Stilllovingyou” қўшиғини куйлади.

Маълум бўлишича, Наргизнинг буваси Ўзбекистон ССР халқ артисти Карим Зокиров, амакиси эса Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировдир.  “Биринчи” канал вакилларига кўра, иштирокчилар Наргиз Зокированинг ижросида ўзларини худди рок-концертга тушиб қолгандек ҳис қилишган.

Шак-шубҳасиз, Наргиз профессионал ижрочи. Унинг тажрибасига кўплаб рус эстрадаси вакиллари ҳавас билан қараши мумкин. Ижро техникаси ҳақида гапириш ортиқча: бу ерда ҳаммаси мукаммал. Овози эса умуман бошқа масала”, деб ёзади телеканал сайти.

Наргиз Зокирова ўз ижроси билан барча жюри вакилларини ўзига қарата олди. Наргизнинг айтишича, у ҳеч қандай субмаданиятга аъзо эмас. “Мен бундай кўринишим ва татуировкага қарамасдан ҳамма қатори одамман, йиғлайман, куламан, яхши одам бўла оламан, баъзан қаҳри қаттиқман”, деди Наргизнинг ўзи.