Ленинград вилоятида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ленинград вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси сурати
Ленинград вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси сурати

Ленинград вилоятида йирик автотранспорт ҳодисаси юз берди. Натижада 5 киши ҳалок бўлган, бир неча ўн киши тан жароҳати олган. Gazeta.ru сайтининг ёзишича, учта хориж русумидаги автомобиль ва “ПАЗ” русумидаги йўналишли автобус тўқнашиб кетган.

Сайтнинг норасмий маълумотларга таяниб хабар беришича, йўл-транспорт ҳодисасига қалин туман шароитида юқори тезликда қарама-қарши йўлга чиқиб кетиши сабаб бўлган. Чоршанба куни эрта тонгда Ленинград вилоятининг Тоснен туманида Chevrolet Klan, Ford ва “Паз” русумидаги автобус тўқнашиб кетади, беш киши воқеа жойида ҳалок бўлди, 12 киши касалхонага ётқизилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Шу билан бирга, бир нафар Петербурглик аёл ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган. Ўзбекистонликлар, Санкт-Петербург ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Александр Кузнецовга кўра, Chevrolet Klanда бўлган, аёл эса Fordни ҳайдаб кетаётган бўлган.

Воқеа гувоҳларига кўра, Chevrolet Klan машинаси Москва тарафдан соатига 150 километр тезликда ҳаракатланиб, номаълум сабабларга кўра, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетган ҳамда йўналишли “пазик” билан тўқнашиб кетади. Автобус йўловчилари орасида ҳалок бўлганлар йўқ.

Касалхонага ётқизилган беморларнинг уч нафари оғир ҳолатда ётибди. Яна уч нафари ўрта даражада тан жароҳати олган.

Gazeta.ruнинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, Chevrolet Klanда бўлган ўзбекистонликлар жиноий гуруҳларга алоқаси бўлиши мумкин. хусусан, машина олиб қочилган машиналар рўйхатида турган.