АҚШда 8 октябрдан янги 100 долларлик банкнотлар муомалага чиқарилади

new-2013-100-dollar-bill (1)

АҚШда янги намунадаги 100 долларлик купюрани чоп этишга киришилган. Бир қатор интернет сайтларининг ёзишича, янги банкнот шу йилнинг 8 октябридан муомалага чиқарилади.

Янги купюра юқори технология элементлари билан қалбакилаштиришдан ҳимояланган бўлиб, амалдаги юз долларлик купюрадан ҳимоя нуқтаи назаридан фарқ қилади. Банкнотда Америка озодлик тимсоллари акс этган: Мустақиллик декларациясидан иқтибос ва декларация битилган перонинг сурати. Янги банкнотнинг яна бир янгилиги шундаки, Бенжамин Франклин портретининг сувли белгида акс эттирилганидир.

Жорий йилнинг ўзидаёқ янги купюрада 2,5 миллиард доллар чоп этилиши кутилмоқда. Янги купюра намунаси 2010 йилда тақдим қилинган бўлиб, ишлаб чиқаришдаги муаммо туфайли орқага сурилиб келаётганди.

Untitled-3