Дилёр Ҳакимов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

    БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ва Дилёр Ҳакимов
    БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ва Дилёр Ҳакимов

    Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Дилёр Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

    Дилёр Ҳакимов  Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги доимий вакили сифатида 2013 йил 28 март куни БМТ Бош котиби Пан Ги Мунга ишонч ёрлиқларини топширган эди. У бунгача Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ ва Америка департаментини бошқариб келаётган эди.

    Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозими тугатилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

    Бундай қарор Ташқи ишлар вазирлиги фаолияти самарадорлигини ошириш, унинг бошқарув тузилмаларини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинди.

    Ушбу лавозим тугатилгунча, ушбу вазифада Владимир Норов ишлаб келаётган эди. У Олий Мажлис Сенатининг қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган. У айни пайтда Ўзбекистоннинг НАТО ҳамда Европа Иттифоқидаги миссиясига ҳам раҳбарликни амалга оширади.