Хонанда Лара Фабианнинг Тошкентдаги концерти бекор қилинди

6bbab199d77a577c6800cfe0f9100b53

Асли келиб чиқиши бельгиялик бўлган Лара Фабиан Тошкентда бўлиб ўтадиган концертини бекор қилди. Бу ҳақда “Подробно.Uz” хабар тарқатди. Хонанда Art Wek Style.uz санъат ҳафталигининг ёпилиш куни  27 октябрда “Истиқлол” саройида концерти бериши керак эди. Бу ҳақда хонанданинг Facebook’даги расмий саҳифасида ахборот қолдирилган.

 

“Подробно”нинг ёзишича, “Фонд Форум” ушбу ахборотни тасдиқламаган ҳам, рад қилмаган ҳам.