Бирюлевода Ўзбекистон фуқароси жасади топилган

868838_3

Москванинг Бирюлево-Восточное туманида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган. “Интерфакс” ахборот агентлигининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб хабари беришича, Ўзбекистон фуқароси танасига кўп марта урилган пичоқ зарбидан ҳалок бўлган.

Россия пойтахти полицияси вакиллари жасад топилганини тасдиқлаган.

Шуни эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Бирюлево туманида 25 яшар Егор Шербаковнинг Озарбойжон фуқароси Орхан Зейналов томонидан ўлдириб кетилиши натижасида оммавий тартибсизликлар юзага келган эди. Маҳаллий аҳоли ва миллатчиларнинг намойиш ва оммавий тартибсизликлар уюштириб, қотилни жазолаш, мигрантларга қарши жиддий чоралар кўришни талаб қилишганди.

Ўзбекистон фуқаросининг ўлдирилиши бевосита ушбу воқеаларга алоқаси борлиги бўйича ҳеч қандай маълумотлар йўқ.