Ўзбекистонда пахта хомашёси бўйича давлат буюртмаси бажарилди

    taskentas_parlaments

    2013 йил 22 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари кўриб чиқилди.

    ЎзАнинг хабар беришича, “мажлисда йиғим-терим бўйича қишлоқ хўжалиги ишларини тугаллаш, кузги бошоқли дон экинларини ўстириш ва кейинги йил ҳосили учун комплекс агротехника тадбирларини амалга ошириш ишларининг ҳолатини ҳар томонлама таҳлил қилиш”га алоҳида эътибор қаратилди.

    Вазирлар Маҳкамаси ахборотида келтирилишича, жорий йилда сув билан боғлиқ шароитлар жуда мураккаб бўлганлигига қарамай, агротехника тадбирларининг барча мажмуини ўз вақтида ўтказиш, суғорма сувдан оқилона фойдаланиш ҳамда қишлоқ меҳнатчиларининг омилкорлиги жорий йилнинг 1 октябрига 1,97 миллион тонна пахта хомашёсини етиштириш ва йиғиб олиш имконини берди, 21 октябрига келиб эса – пахта хомашёси бўйича давлат буюртмаси прогнози бажарилиши таъминланди.

    Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тегишли хўжалик бирлашмаларига пахта ҳосилини йиғиштириб олишни жадаллаштириш, кузги шудгорлаш, кузги бошоқли дон экинлари экиш ва уларни ўз вақтида суғориш, шунингдек, шўрланган ерларни ювиш, коллектор-дренаж ва суғориш тизимларини тозалаш, гидротехника иншоотларини таъмирлаш ва тиклаш тадбирларини амалга ошириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш топширилди.

    Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 3,5 миллион пахта етиштирилади.