АҚШ вице-президенти тушлик учун 10 доллар қарз олди

1385126492000-GTY-451069335-001

АҚШ вице-президенти Жо Байден 22 ноябрь куни кафедаги овқат учун ўз ёрдамчисидан 10 доллар қарз олишга мажбур бўлди.

The USA Today нашрининг ёзишича, вице-президент 22 ноябрь куни ўзининг АҚШ президенти Барак Обама билан аънавий тушлиги учун овқат харид қилиш мақсадида Вашингтонда яқинда очилган  Capriotti’s тармоғининг кафесига киради. Керакли овқатни харид қилгач, вице-президент чўнтагини титкилаб кўради ва 56 доллар 25 центлик ҳисобни тўлаш учун пули етмайди. Шунда у ўз ёрдамчисига мурожаат қилади: “Фрэн, 10 доллар бериб тур”.

Байденга хизматга қилган кафе ходими сендвичлардан бирини кафе ҳисобидан текин олишни сўрайди. Аммо, вице-президент бу таклифни рад қилиб, тўлиқ тўлай олишини айтади.

“Йўқ, шартмас, ўзимизда, яъни Вилмингтонда Capriotti’sга қирқ йил қатнаганман, ҳар доим тўлаганман. Шунинг учун Делаверда ҳам биз тўлаймиз”, — деб жавоб берган.