Усмон Юсупов Гитлернинг кабриолетидан фойдаланган

Mercedes-Benz_170_S

Москвада Вадим Задорожнийнинг техника музейида Адольф Гитлерга тегишли бўлган Merсedes-Benz 170 кабриолетини учратиш мумкин. Экспертларнинг фикрича, у бир неча миллион евро туради.

12uz.com сайтининг ёзишича, зирҳланган мазкур автомобиль 1939 йили Гитлер ўринбосари штаби бошлиғи Мартин Борман шахсан буюртмасига биноан ишлаб чиқарилган бўлиб, у фюрернинг адъюдантларини олиб юрган. 1941 йилда Гитлер шахсан ушбу машинани Хорватия раҳбари Анте Павеличга совға қилади.

Kun.Uz’нинг ёзишича, 1945 йили Югословия раҳбари Йозеф Тито мазкур кабриолетни И. Сталинга беради. Сталин эса, ўз навбатида, машинани Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги раҳбари Усмон Юсуповга тақдим қилади. У 1937-1950 йилларда Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси биринчи котиби сифатида иш олиб борган.

«Российская газета»сининг ёзишича, ушбу машина 1990-йилларга қадар Ўзбекистонда фойдаланилган. Усмон Юсуповдан ташқари ҳам республиканинг бошқа раҳбарлари ҳам фойдаланишган.

“Бу ерда зирҳланган эшик ва қопламага эга бўлган кабриолет бир қанча бош котиблардан кўпроқ яшади, даладан қовун ташиш натижасида “ўлиши”га бир баҳя қолган”, деб ёзади интернет сайти.