Тошкентда фавқулодда қўнган Россия самолёти йўловчиларининг бир қисми темир йўлда кетишни афзал билишди

 

Nordwind Airlines
Nordwind Airlines

“Бангкок—Уфа” йўналиши бўйича учиб келаётган Nordwind Airlines компаниясига тегишли Боинг—767 чартер рейси Тошкент халқаро аэропортига авария хавфи билан фавқулодда қўнишни амалга оширган.

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги консули Евгений Жихаревнинг айтишича, шундан сўнг самолётда бўлган йўловчиларнинг 36 нафари мазкур самолётда ўз манзилига учишдан бош тортишган. товлаган.

“Йўловчиларнинг сўзига қараганда, қўниш жуда кескин амалга оширилган”, — деди дипломат.

Тошкентда қолган йўловчилардан 20 нафари темир йўл орқали Россияга сафарини давом эттирган, 10 нафари эса бошқа ҳаво транспортида мамлакатни тарк этган.

Яна олти нафар Россия фуқароси ҳозирча Тошкент халқаро аэропортида қолмоқда.

“МК”нинг ёзишича, Таиланддан Россияга учиб келаётган самолётда ҳавода техник муаммолар юзага келади. Шундан сўнг самолёт Тошкентда фавқулодда қўнишга мажбур бўлади. 10 соат давомида техник муаммолар бартараф қилинган. Шундан сўнг 16 соатлик кечикишдан сўнг Уфага бориб қўнган