Ўзбекистонда Сурхондарё вилояти ҳокими алмаштирилди

dsc_2736

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йил 19 декабрдаги Фармонига асосан, Эшдавлат Турсунович Жўраев Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланди.

Президент илгари номзод халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан тасдиқланган.

Блогер Хушнудбек Худайбердиевнинг ёзишича, Эшдавлат Жўраев бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Ички ишлар вазирлиги органларида қонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Ундан аввал Жиззах ҳамда Қашқадарё вилояти Прокурори лавозимларида ҳам фаолият юритган.

Шунингдек, Президент Ислом Каримов олдинги вилоят ҳокими Нормўмин Амонович Чориевни Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этиш ҳақидаги Фармонга ҳам имзо чекди. У 2011 йил 2 декабрдаги Президент Фармон билан Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб, 2012 йилнинг 15 июнидаги Фармон билан эса, Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.