Ўзбекистонда 2014 йилдан «Даракчи» чоп этилмайдими?

Ўзбекистондаги энг оммабоп нашрлардан бири “Даракчи” газетаси фаолияти тўхтатилган бўлиши мумкин. Shov-Shuv.Uz сайтининг ўз манбаларига таяниб ёзишича, газета таҳририяти ходимлари навбатдан ташқари меҳнат таътилига чиқарилган.

Сайтда “Декабрнинг нохуш шов-шуви: юртимиздаги энг машҳур газета фаолиятини тўхтатди?!”, деб ёзилади.

Унда келтирилишича, “Ким кўз ёш тўкмоқда, рақиб газеталарнинг айримлари хавотирга тушган, айримлари бу “аза”ни “тўй” деб билмоқда”.

Шу билан бирга, «Даракчи» газетаси сайти – darakchi.uz’да ҳам «Сайт вақтинча ишламаяпти» деган лавҳа қўйилган.

Газета сайтидан скриншот/Kun.Uz
Газета сайтидан скриншот/Kun.Uz

Kun.uz таҳририятга мурожаат қилиб, жўяли жавоб ололмаган.

Vatandosh манбаларига кўра, Ўзбекистондаги яна бир оммабоп нашрларидан бири “Суғдиёна” газетаси ва сайти билан ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда.

Газета сайтидан скриншот.
Газета сайтидан скриншот.