Камол Ғаниев: “Мақсадим – ватандошларим ишончини қозониш”

kamol-ganiev

Ушбу мақоламизда АҚШда муваффақият қозонган ватандошларимиздан бири ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.  У эришган марралар шуни кўрсатадики,  Америка диёрида ҳамма,  ҳатто оддий муҳожирлар ҳам,  тиришиб меҳнат қилса,  касби камолотнинг юқори чўққиларини забт этиши мумкин.  Биз бу ватандошимиздаги муваффақиятнинг сири нимада экани билан қизиқдик.  Унинг айтишича,  астойдил меҳнат,  сабр,  ўрганишдан тўхтамаслик,  масъулиятни сезиш ҳамда оила ва дўстликни қадрлаш орзу-мақсадларга эришишнинг кафолатидир.

Камол Ғаниев АҚШга бундан 14 йил муқаддам келган.  Асли Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳридан.  Ёшлигидан ҳисоб-китоб қилишга қизиққани боис,  шу соҳанинг устаси бўлишга бел боғлайди.  Камол Денвер Метрополитан Давлат университетида ўқиб,  2006 йил уни ҳисобчилик (Бухгалтерия) йўналиши бўйича бакалавр даражаси билан тамомлайди.  2008 йилда эса Регис университетидан Молия ва ҳисобчилик бўйича магистрлик унвонини олади.

“Мен узоқ йиллар АҚШнинг бир неча улкан солиқ фирмаларида ишладим,  – дейди Камол Ғаниев биз билан суҳбатда.  – Нафақат назарий,  балки шу соҳанинг нозик томонлари бўйича амалий тажрбамни оширдим.  Етти йиллик меҳнат тажрибаси олганимдан сўнг,  Бруклинда ўз ҳисобчилик фирмамни очишга қарор қилдим.  Мақсадим ватанимиздан келган ҳамюртларимизга олий сифатли солиқ хизматларини кўрсатиш”.

АҚШда солиқ ва ҳисоб-китоб хизматини тақдим этувчи фирма ва ҳисобчилар кўп.  Камол ташкил этган компания “Adam Goodman Company” деб аталади.  Нима учун ўзбекистонликлар сизга мурожаат қилиши керак,  дея сўраймиз Камолдан.

“Мен мижозларимга солиқ ва бошқа молиявий ҳолатларга оид масалаларни ўз она тилларида тушунтириб бера оламан.  Ўзбек,  рус,  тожик ва инглиз тилларида бемалол гапираман.  АҚШда солиқ қонунлари шунчалар мураккабки,  ҳатто  инглиз тилида гапирувчи одамларнинг аксарияти ҳам уларни тушунмайди”,  – дейди ватандошимиз.

Камолнинг айтишича,  унинг мақсади мижозларининг ишончли ва доимий маслаҳатчисига айланиш.  Мен ватандошларимизни яхши тушунаман,  шунинг учун хизмат ҳақимни имкон қадар арзон қилишга ҳаракат қиламан,  дейди у.

“Аdam Goodman Company” нафақат молиявий масалалар бўйича хизмат кўрсатади,  балки таржима ишларида,  хусусан,  иммиграцияга оид айрим саволларга жавоб топишда ҳам ёрдам беради.

АҚШда солиқларни тўлаш муддати яқинлашар экан,  оддий америкаликлар каби бу ердаги ватандошларимиз ҳам яхши ва ишончли хизмат кўрсатадиган ҳисобчи қидиришга тушиб қолади.  Камол Ғаниевнинг уларга айтадиган гапи бор:

“Агар сиз менга мурожаат қилсангиз, профессионал ва олий даражада хизмат кўрсатилишини кафолатлайман,  – дейди у.  – Мен билан учрашиш учун қўнғироқ қилсангиз кифоя.  Ўзингиз билан даромадингизга оид ҳужжатларингизни олиб келасиз ва учрашувимизда сиз учун энг мақбул бўлган натижага эришиш ҳақида ўзаро маслаҳат қиламиз.  Агар бизнес билан шуғуллансангиз,  у билан боғлиқ ҳужжатларни қандай тўлдириш бўйича ҳам ёрдам бераман.  Олдиндан хизмат ҳақим қанча бўлишини айтаман ва шундан бошқа қўшимча ҳеч қандай тўлов олинмайди”.

Камол Ғаниевнинг идораси Бруклиннинг “Ocean Parkway” ҳамда “Avenue N” кўчалари туташган манзилда жойлашган. 

Солиқ тўлаш ёки бошқа иқтисодий-молиявий масалаларда саволларингиз бўлса,  Камол Ғаниев уларга жавоб беришга тайёр эканини билдирди.  Сиз унга электрон почта (kamol@goodmanhelp.com) ёки телефон (347-977-4080) орқали боғланишингиз мумкин.  Компания вебсайти www.goodmanhelp.com манзилида жойлашган.

«Vatandosh»