Наргиз Закирова “Голос” лойиҳасида биринчи ўринни қўлга кирита олмади

nargiz-zakirova

Россиянинг “Первый” телеканали “Голос” лойиҳасининг финалида асли ўзбекистонлик, ҳозирда Нью-Йоркда яшаб келаётган Наргиз Закирова чиқиш қилди. У афсонавий Queen гуруҳининг The Show Must Go On қўшиғини куйлаган. Кўпчилик финалда Наргизни асосий фаворит сифатида тан олишаётган эди.

Аммо телетомошабинлар Сергей Волчковни маъқул кўришган. Финалда Наргиз Зокирова, Сергей Волчков, Гела Гуралиа ва Тина Кузнецова иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, у биринчи чиқишида Scorpions’нинг Still Loving You қўшиғини ижро этиб, барча жюри аъзолари эътиборига тушган эди. Наргиз Закирова Леонид Агутинни устоз сифатида танлаган эди.

Телелойиҳада ҳар бир жамоа таркибида 14тадан иштирокчи бор эди. Жамоа аъзолари сони олтитагача қисқарганидан сўнг, финалда иштирок этувчилар номи телетомошабинлар ўртасида ўтказилган сўровнома орқали аниқланди.