Москва вилоятида икки нафар Ўзбекистон фуқароси савдо маркази биносидан қулаб тушди

moll

2013 йилнинг 24 декабрь куни Москва вақти билан соат 20.00да икки нафар Ўзбекистон фуқароси Москва вилоятидаги «Крокус Сити Молле» савдо марказидан қулаб тушиши оқибатида вафот этган. “Интерфакс”нинг хабар беришича, улар савдо маркази биносидаги қурилиш материалларини алмаштираётганла қулаб тушган. Ҳуқуқ-тартибот органлари воқеани тасдиқлашган бўлса-да, бошқа батафсил ахборотлар йўқ. Айтилишича, ўзбекистонликларнинг бири 19 ёшда, иккинчиси 28да бўлган. Улар ҳақида бошқа маълумотлар йўқ.

 «Крокус Сити Молле» савдо маркази 2002 йилда очилган бўлиб, 2011 йилда Россиянинг энг йирик 100 савдо маркази рўйхатига киритилган.