Павел Дуров “Вконтакте”даги улушини сотди

vk.com/durov
vk.com/durov

Россия ва МДҲ мамлакатлари орасида машҳур бўлган “Вконтакте” ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров ўз улушини Алишер Усмоновнинг бизнес бўйича шериги, “Мегафон” бош директори Иван Тавринга пуллаган.

“Ведомости” газетасининг ёзишича, мазкур улуш бўйича битим 2013 йилнинг декабрь ойида имзоланган. Газета битимнинг аниқ суммаси ҳақида маълумотга эга эмаслигини ёзар экан, бу “В контакте” сайтининг 3-4 миллиард долларга баҳоланишидан келиб чиқишини маълум қилган.

Ушбу битимни Павел Дуровнинг ўзи ҳам тасдиқлаган. Унинг айтишича, анча йиллардан бери ўз активларидан фориғ бўлишга интилиб келади. “Яқинда бу мақсадимга эришганимдан хурсандман, “Вконтакте”даги улушимни дўстим Иван Тавринга пулладим”, — дейилади унинг расмий хабарида.

Павел Дуров компания бошқарувида қолишини ҳамда ижтимоий тармоқнинг сифатини яхшилаш бўйича иш олиб боришда давом этишини маълум қилган.

“Вконтакте”да Павел Дуровнинг улушини сотилиши ҳақида миш-мишлар анчадан бери юради. 12 фоиз акциялар Павел Дуровга, 40 фоизи Mail.ru Group’ (Алишер Усмонов мулкдорларидан бири)га, 48 фоизи Илья Шербовичнинг UCP фондига тегишли эди.

Сўнгги пайтларда компанияда юз берган кадрлар алмашинуви ҳам “Вконтакте” Алишер Усмоновга яқин бизнес доиралар қўлига ўтган.