АҚШ Элчиси Жорж Крол Ўзбекистон халқини Янги йил билан ўзбек тилида қутлади

2014_Ambassador_Krol

 

Америка Қўшма Штатлари халқи ҳамда Тошкентда жойлашган Америка элчихонасидаги ҳамкасбларим ва уларнинг оилалари номидан Ўзбекистон халқини Янги йил байрами муносабати билан самимий муборакбод этаман.

2013 йилда биз Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришда давом этдик. Яқинда ўзаро бир-бирини тушуниш ва ҳурмат асосида Вашингтонда ўтказилган Йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар савдо-иқтисодий, сиёсий, маданий, ижтимоий, бошқарув ва минтақавий хавфсизлик каби кенг кўламли соҳаларга оид масалаларга амалий жиҳатдан ёндашиш имконини берди. Биз келгуси йилларда ҳам икки томонлама муносабатларга алоқадор барча соҳаларда янада катта ютуқларга эришиш учун Ўзбекистон билан йўлга қўйилган муҳим ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирамиз. Биз яқиндан ҳамкорлик қилган ҳолда ҳар икки мамлакат халқлари учун янгидан-янги имкониятлар оча олишга ишонамиз.

Сиз ва оилангизга давомий тинчлик, фаровонлик, мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат тилайман. Янада гўзалроқ келажакни барпо этишга ҳаракат қиларканмиз, 2014 йил барчамиз учун улкан зафарлар олиб келсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин!