“Ўзбекистон ҳаво йўллари” йўловчиларнинг юкларини ташиш қоидаларига ўзгартиш киритди

ER_Uzbekistan_Airways

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ўз авиақатновларида юк ташиш қоидаларига ўзгартиш киритди. Компания расмий сайтининг ёзишича, авиачиптада кўрсатилган нормага қўшимча равишда ҳаво кемаси салонида алоҳида ўриндиқни эгаллаган ва ташиш учун тарифнинг камида 50 фоизини тўлаган ҳар бир йўловчи қўшимча тўловларсиз қўл юкларини олиб юриши мумкин. Бунда у юкларини йўловчи ўриндиғи устидаги полка ёки ўриностида жойлаштириши мумкин.

Бундай қўлда олиб юриладиган юкларнинг оғирлиги эконом классда хизмат кўрсатиладиган йўловчилар учун 8 кг.дан, бизнес классдаги йўловчилар эса 10 килограммдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Бундай юкларнинг ҳажми эса 56 Х 45 Х 25 смдан ортмаслиги зарур. Уч тарафини ҳисоблаганада ҳир бир қўл юкининг ҳажми 115 сантиметрдан ошмаслиги керак. Агар қўл юки битта сумкадан ортиқ бўлса, уларнинг барчаси яхлит сумка сифатида ҳисобга олинади ва жами уч ўлчовда ҳисоблаганда, 115 сантиметрдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Йўловчи юқоридаги нормадан ортиқ бўлган қуйидаги буюмларни учиш давомида самолёт салонида олиб чиқиши мумкин:

  • Аёллар сумкаси, эркаклар портфели ёки қоғозлар учун папка;
  • Фотоаппарат, видеокамера;
  • 2 килограммдан ортиқ бўлмаган мўъжаз компьютерлар;
  • Болалар учун озиқ-овқатлар ва болалар йўл беланчаги;
  • Соябон ёки ҳасса;
  • Пальто, плаш ёки бошқа устки кийим-бош;
  • Қалин рўмол;
  • Қўлтиқтаёқ (агар бу йўловчига учиш пайтида керак бўлса);
  • Duty Free магазинларидан харид қилинган ҳамда 5 килограммдан ортиқ бўлмаган битта сумкадан иборат буюмлар.