Хонанда Лоланинг концертида “овоз” иккинчи даражага тушиб қоладими?

Podrobno.Uz
Podrobno.Uz

Шу йилнинг 23-26 январь кунлари “Истиқлол” санъат саройида яккахон концертини тақдим қиладиган ёшларнинг севимли хонандаси Лола ОАВ вакиллари учун махсус матбуот анжумани ўтказиб, янги “Кел” концерт дастури ҳақида ахборот берган.

Podrobno ахборот агентлигининг ёзишича, концертда жами 24 композиция ижро этилади, улардан 13 таси бутунлай янги.

Хонанданинг сўзларига қараганда, концертида мутлақо янги кўринишда намоён бўлади. Асосий эътибор рақс чиқишларига қаратилгани боис вокал, яъни иккинчи даражага ўтади. Бир вақтнинг ўзида ҳам рақсга тушиш, ҳам куйлаш жисмонан анча оғир. Шу сабабли бу гал томошабинлар 70 фоиз рақс, 30 жонли овоздан лаззат олишади. Рақс номерларини саҳналаштириш учун Россиядан афсонавий “Тодес”нинг биринчи таркиби иштирокчилари, хореографлар Нариман Григорян ва Низам Каримовлар таклиф қилинган.

Шоу режиссёри Андрей Африннинг айтишича, бутун дастур шартли равишда тўрт қисмга бўлинади. Улардан бири миллий мавзуга бағишланади. Бошқа қисмда эса хонанда илгари ижро этмаган инглиз тилидаги қўшиқларни ўз ичига олади.

Ташкилотчиларнинг айтишича, “Истиқлол” саройи саҳнасига хонанда самолётда қўнади. Амалда бу қандай бўлади — номаълум. Ташкилотчилар, шунингдек, саҳнани ақлбовар қилмас даражада безатишни ният қилишган. Хусусан, хонанда чиқишлари 218 квадрат метр экран орқали намойиш этилади.

Хўш, чиптадан келадиган даромад буни оқлайдими?

Хонанда директори бундай яққол қиммат концерт шоуси нархи ҳақида ҳеч нарса маълум қилмаган. Аммо анчагина маблағ кетади. Ташкилотчилар фикрича, бюджет концерт харажатлари ва даромадлари доирасида амалга оширилган. Пойтахтдаги концерти якунланганидан сўнг Лола минтақаларда гастролларга йўл олади.