Ўзбекистон Россиядан пул жўнатиш бўйича пешқадамлик қилмоқда

1299409375_190

2013 йилнинг тўққиз ойи давомида Россия Федарациясидан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари миқдори 4,9 миллиард АҚШ долларига етди. «Комсомольская правда» газетасининг хабар беришича, умуман 9 ой давомида Россиядан 15 миллиард доллар бошқа мамлакатларга ўтказилган. Хусусан, Тожикистонга 3 миллиард юборилган. Украина ва Қирғизистон учинчи ўриндан жой олган.

Пул ўтказмалари сони бўйича Тожикистон фуқаролари олдинги ўринларда қайд этилган. Хусусан, жами пул ўтказмаларининг 26 фоизи тожикистонликларга, 24 фоизи ўзбекистонликларга, 15 фоизи қирғизистонликларга, 14 фоизи украиналикларга тегишли.

Россия Федерациясидан 2012 йилнинг тўққиз ойида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларига юборилган шахсий пул ўтказмалари миқдори 13,611 миллиард долларни ташкил этган эди. Ўшанда ҳам Россиядан юборилган маблағлар ҳажми бўйича Ўзбекистон етакчилик қилиб, улар юборган сумма миқдори тўққиз ой давомида 4,36 миллиард долларни ташкил этган эди.

Ўзбекистон фуқаролари 2012 йилда 5,693 миллиард доллар миқдорида пул жўнатишган.