Ўзбекистонда хорижий бренддан ноқонуний фойдаланган фирма жаримага тортилди

f99446f9436edc8afc2edaa2acf3bf09

Тошкент шаҳар хўжалик суди “UzGerSov” масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасини Германиянинг “Beiersdorf AG” компанияси брендини ноқонуний ишлатгани учун жаримага тортди. Бу ҳақда Podrobno.uz ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Ўзбекистон компанияси “NIVEAU” бренди остида хўжалик совунларини ишлаб чиқарган. Бу “Beiersdorf AG” компаниясининг “NIVEA” брендига нисбатан муаллиф ҳуқуқининг бузилиши ҳисобланади. Суд қарорига биноан, ҳуқуқбузарга 2,7 миллион сўм миқдорида жарима белгиланган, ушбу бренд остида товар ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланган ҳамда 30 кун ичида ушбу товардан ва унинг қадоғидан ноқонуний ишлатилаётган белгини олиб ташлаш бўйича кўрсатма берилган.