Ўзбекистонда хусусий қўриқхоналар фаолияти тақиқланди

    chtivo.uz/gazeta.uz
    chtivo.uz/gazeta.uz

    Ўзбекистонда 2014 йилнинг 1 февралидан бошлаб хусусий қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиш тақиқланди.

    Gazeta.Uz’нинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, бу талаб Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 24 январь кунги «Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

    Қўриқлаш компаниялари раҳбарлари ушбу ўзгаришлар маҳаллий ҳокимликлар йиғилишларида хабар топган.

    Адлия вазирлиги таклифи томонидан таклиф қилинган хусусий қўриқлаш корхоналари фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қўриқлаш фаолиятини тартибга солиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

    Бундан буён давлат ва хўжалик бошқарув органлари, уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари фақат Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Қўриқлаш» республика бирлашмаси хизматларидан шартнома асосида фойдаланишлари мумкин.

    Нодавлат қўриқлаш ташкилотлари хизматларидан фойдаланиб келган юридик шахсларга ҳам «Қўриқлаш» хизмати билан шартнома тузиш тавсия қилинган.