Жаҳон банки: Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 2014 йилда 107 фоизни ташкил қилади

World-Bank-Logo

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2014 йилда 107 фоизни ташкил қилади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг “Глобал иқтисодий истиқболлари”  (Global Economic Prospects) ҳисоботида маълум қилинган.

Жаҳон банки экспертларининг фикрича, 2013 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,4 фоизга ўсган. Банк прогнозларига кўра, 2015 йилда Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиш суръатлари 6,7 фоизни ташкил қилади, 2016 йилда ҳам шу даражада бўлади.

Жорий ҳисобнинг сальдоси 2014 йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3,6 фоизни ташкил қилади. 2013 йилда бу кўрсаткич 3,2 фоизни ташкил қилди, дейидади Жаҳон банки ҳисоботида.