«Халқона» раҳбарларнинг тасодифий «қилиқлари»

Янги йил байрами арафасида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин кутилмаганда Пекиндаги тамаддихоналардан бирига кириб, навбат кутиб, ўзига  қарийб 3 долларлик таом буюртма беради.

thehindu.com
thehindu.com

Ресторан эгасининг айтишича, мамлакат раҳбарининг ташрифи олдиндан огоҳлантирилмаган, ҳаммаси кутилмаганда юз берган. Си Цзиньпин бир неча ҳамроҳлари билан кириб, кафеда тушлик қилган ва кафе хўрандалари билан эсдалик учун суратга тушган.

Умуман, давлат раҳбарларининг бундай «тасодифий» тамаддихоналарга ёки бошқа ижтимоий объектларга ташриф буюриши ўзига хос мақсадни кўзлайди. Кимдир қайси маънода халқ ичига киришни истаса, яна кимдир шу йўл орқали ўз имижини янада яхшилашни ўйлайди.

 РИА Новости. Михаил Климентьев
РИА Новости. Михаил Климентьев

2010 йил АҚШга ташриф буюрган Дмитрий Медведев Барак Обама таклифи билан Виргиниядаги Ray’s Hell Burger тамаддихонасида нонушта қилишган. Ўзлари навбатда туришиб, овқатланишган. Таом ҳақини Обама тўлган.

Жо Байден ўз ёрдамчисидан қарз сўрамоқда
Жо Байден ўз ёрдамчисидан қарз сўрамоқда

The USA Today нашрининг ёзишича, вице-президент 2013 йил 22 ноябрь куни ўзининг АҚШ президенти Барак Обама билан анъанавий тушлиги учун овқат харид қилиш мақсадида Вашингтонда яқинда очилган  Capriotti’s тармоғининг кафесига киради. Керакли овқатни харид қилгач, вице-президент чўнтагини титкилаб кўради ва 56 доллар 25 центлик ҳисобни тўлаш учун пули етмайди. Шунда у ўз ёрдамчисига мурожаат қилади: “Фрэн, 10 доллар бериб тур”.

BBC
BBC

Норвегия бош вазири Йенс Столтенберг оддий норвегияликлар у ҳақда қандай ўйлашлари билан қизиқиб, ярим кун таксилик қилди. Бош вазир билан кутилмаган учрашув кўплаб норвегларни ҳайратга солди. Бу ҳақда ББС хабар берди.

Сиёсатчи ўзини танитмаслик учун қуёшдан ҳимояланадиган кўзойнак тақиб, иш формаси кийиб, машина рулига ўтиради ҳамда йўловчиларни таший бошлайди.

Аксарият йўловчилар рулда ким ўтирганини билиб қолгач, ҳандон отиб кулишган. Аммо айримлар ҳайдовчи бош вазирга жуда ўхшашини ҳам айтиб ўтган.

Бир йўловчининг қайд этишича, унинг бош вазир билан учрашиб қолгани айни муддао бўлган. Чунки у ҳукумат раҳбарига хат ёзишни мўлжаллаб юрган. Йўловчилар аксарият ҳолатларда бош вазир-таксист билан сиёсат ҳақида мулоқот қилишган.

0_7f3fe_2dda5ee1_orig

Барак Обама 5 яшар Ник Айелло билан ёнма-ён ўтирган ҳолда Вашингтонда Chicago Bullsга қарши ўйинда пиво ичмоқда. 2009 йил 27 февраль.

0_7f406_bd0e610_orig

Барак Обама 2009 йил7 июнь куни Францияга расмий ташрифидан сўнг АҚШга қайтиш олдидан элчихона зинасида ўтирибди.