Сочида дилхирож янграйдими?

43pimutsk4ie435435

2014 йилнинг дастлабки йирик спорт мусобақаси  ХХII Қишки Олимпиада ўйинлари бошланишига оз фурсат қолди.

7 февраль куни Россиянинг Сочи шаҳрида маҳаллий вақт билан соат 20.14да Оқ олимпиаданинг тантанали очилиш маросими бошланади. Маълумки, ушбу катта спорт байрамида уч нафар ҳамюртимиз ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишади. Евгений Рохин эса шорт-трек ўйинларига ҳакам сифатида таклиф этилган. Эътиборга молик жиҳати шундаки, ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишидан ташқари, биз учун аҳамиятли яна бир воқеликнинг бўлиб ўтиши кутиляпти, деб ёзади “Оламспорт” сайти.

Сайтнинг ёзишича, фигурали учиш бўйича Россия терма жамоаси аъзолари Елена Ильиних ва Никита Кацалаповнинг ўзбек миллий либосида музга чиқишлари айтилмоқда. Бу дуэт миллий мусиқамиз садолари остида ўз чиқишларини намойиш этишади. Бу ғоя спортчиларнинг устози Николай Морозов ҳамда бастакор Эдуард Каландаровдан чиққан.

Ўтган йилнинг декабрь ойида ўтказилган Россия чемпионатида бу дуэт айнан шу кўринишда чиқиш қилган ва якунда икки дастур бўйича кумуш ва бронза медални қўлга киритганди. Танланган мусиқий тўпламда дилхирождан тортиб Андижон полкасигача бор.

Никита Кацалапов 1991 йил 10 июль куни Москва шаҳрида таваллуд топган. 2009 йили ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақа ғолиби.

95663CC8D768753B5BD726A854BE_h498_w598_m2

Елена Ильиних эса 1994 йил 25 апрель Қозоғистоннинг Актау шаҳрида таваллуд топган. Никита билан 2009 йили ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақа ғолибаси бўлган.