Миша Ге Сочи олимпиадасида совринли ўринларни қўлга кирита олмади

BgWPTFpCUAArs_w

Қишки Олимпиада ўйинларининг фигурали учиш эркин дастури бўйича эркаклар ўртасидаги яккалик мусобақалари финал босқичи 14 февраль куни бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Миша Ге 135,19 балл тўплади. Мишанинг иккита босқичда тўплаган жами балли 203,26 ни ташкил этди ва у мусобақада 17-ўринни эгаллади.

Ушбу йўналишда олтин медални япониялик спортчи Юдзуру Ханю эгаллади.