Шерали Жўраев Роғун ҳақида қўшиқ куйлади

“Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги давлат мукофоти соҳиби, халқимизнинг севимли санъаткори Шерали Жўраев Роғун ва Қамбарота ГЭСлари ҳақидаги қўшиғини ёзиб тугатди”, деб хабар беради Darakchi.Uz санъаткорнинг матбуот котибига таяниб.

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо сўзи билан ёзилган мазкур қўшиқ айни пайтда Амударё ва Сирдарёнинг юқори оқимларида қурилаётган йирик гидроиншоотларнинг минтақамизга етказиши мумкин бўлган зарарига бағишланади.

Сайтнинг маълум қилишича, сўнгги бир неча йил давомида трансчегаравий дарёлардан халқаро қонун ҳужжатлари талаблари асосида фойдаланиш халқаро жамоатчиликнинг эътиборини тортиб келаётир. Жумладан,  Тожикистон ҳукумати томонидан  Амударёнинг юқори қисмида қуввати 3600 МВтга тенг Роғун , Қирғизистонда эса, Сирдарёнинг юқори каскадида Қамбарота  ГЭСлари халқаро ҳамжамиятнинг фикр-мулоҳазаларини эътиборга олмаган ҳолда бунёд этилаётгани ачинарлидир.

Мазкур қўшиқ қайсарона хатти-ҳаракатларига муносабат тарзида ёзилган.