Чикагода Наврўз нишонланди (ФОТОЛАВҲА)

Чикагодаги Ўзбек-Америка жамияти,  ҳар йилги анъанага мувофиқ,  бу йил ҳам Наврўз байрамини катта тантана билан кутиб олди.

Турк-Америка жамияти биносида ўтган байрам кечасида 200 дан ортиқ ватандошимиз иштирок этиб,  ўзбекона дастурхон атрофида дилдан суҳбат қуриш имконига эга бўлди.

Кечани кириш сўзи билан очган Чикаго Ўзбек-Америка ассоциацияси президенти Олимжон Шарипов барча ватандошларни Наврўз билан табриклади.  Бошқа бир қатор меҳмон ва мезбонлар ҳам саҳнага чиқиб,  йиғилганларни байрам билан муборакбод этиш имконига эга бўлди.  Тадбирда,  шунингдек,  турк,  қирғиз,  туркман ва бошқа қардош халқлар вакиллари ҳам қатнашди.  Улар йиғилганларга ўзбек тилида Наврўз табриги йўллади.

Кечада махсус кўнгилочар концерт дастури уюштирилди.  Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов бошчилигидаги ўзбекистонлик санъаткорлар гуруҳи,  шунингдек, ўзбек жамияти ёш ўғил-қизлари ижосида қатор қўшиқлар ва куй-мусиқалар янгради.

Дастурхонга сумалак,  палов каби миллий таомлар тортиқ қилинди. Байрам давраси ўйин-кулги ва самимий сўз айтишувларига ҳам гувоҳ бўлди.  Айниқса, ўзбек рақсининг америкалик раққосалар томонидан  ижро этилиши йиғилганларда алоҳида таассурот қолдирди.

Қуйида ушбу байрам кечасидан олинган ажойиб суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

DSC_0015  DSC_0028 DSC_0031 DSC_0038 DSC_0049 DSC_0059 DSC_0064 DSC_0073 DSC_0076 IMG_7310 IMG_7337 IMG_7566  DSC_0020       DSC_0168 DSC_0202 IMG_7284  IMG_7321 IMG_7326 IMG_7374 IMG_7482 IMG_7541