iPad’да MS Office дастурий таъминотидан фойдаланиш мумкин

Microsoft корпорацияси iPad қурилмалари учун MS Office дастурий таъминотини тақдим қилди. Корпорация бош директори Сатья Наделланинг маълум қилишича, компания фақатгина Windows операцион тизими учун дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш стретегиясидан воз кечди.

iPad учун Microsoft Office дастурий таъминоти планшет экранига мослаштирилган. Ушбу янгилик Word матнли муҳаррири, Excel жадвали, тақдимотлар учун PowerPoint дастуридан иборатдир. iPhone учун Microsoft Office Mobile фарқли ўлароқ Word ва Excel илова дастурлари шахсий компьютер учун мўлжалланган таъминот функцияларини қарийб тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Эътиборли жиҳати, AppStoreда корпорациясининг мазкур маҳсулотларини юклаб олиш етакчилик қилмоқда.