Нидерландияда “Нурсултон Назарбоев” деган янги атиргул нави пайдо бўлди

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев 24-25 март кунлари Ҳаагада бўлиб ўтадиган глобал ядро хавфсизлиги саммитида иштирок этиш учун расмий ташриф билан Нидерландияга борди.

Tengrinews сайтининг хабар беришича, мазкур ташриф доирасида Нурсултон Назарбоев номи билан янги почта маркаси ҳамда унинг номи билан аталувчи лола тақдимоти ўтказилган. Шу билан бирга, Роттердам шаҳар мэри мазкур шаҳарда “Остона” майдонини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган.

Twitter/RDaniyar
Twitter/RDaniyar

Нидерландия Қозоғистон иқтисодиётига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритган бўлиб, икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 10 миллиард долларга етган. Бу Европа Иттифоқи давлатлари орасидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Twitter/RDaniyar
Twitter/RDaniyar

Қозоғистон европалик инвесторларга янада кенгроқ имтиёзлар пакетини тақдим қилишини маълум қилган.

 

 

Twitter/RDaniyar
Twitter/RDaniyar