Ўзбекистонда PayNet комиссия тўловларини бекор қилди

Ўзбекистонда онлайн тўловлар тизимида монопол компаниялардан бири PayNet кўрсатилган хихматлар учун комиссия тўловлари олишни бекор қилди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинган.

Унда қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги қарорига асосан “UZPAYNET” тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш ҳисоб-китобларига ўзгартиришлар киритилган. Унга мувофиқ, 2014 йилнинг 19 мартидан қуйида келтирилган ҳизмат етказиб берувчилар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар вақтида тўловчилардан олинадиган коммиссиялар бекор қилинган:

– мобиль алоқа операторлари (Beeline, Perfectum Mobile, UCell, UzMobile),

– шаҳар телефон тармоқлари (“Ўзбектелеком” АК филиаллари),

– интернет провайдерлари (Sharq Telekom, Uzonline, Skyline),

– халқаро, шаҳарлараро телефония хизматлари(PlatinumMobile, Platinumconnectonline),

– телевидение хизматлари (UZDIGITAL TV, Stars TV),

– “Ethernet” оптик толали алоқа тармоғи хизматлари  (ISTV).

Шу муносабат билан, айрим хизматлар учун тўловларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилиб турилади, жумладан:

– шаҳар телефон тармоқлари (“Ўзбектелеком” АК филиаллари)

– интернет провайдерлари (Sharq Telekom, Uzonline)

– телевидение хизматлари (UZDIGITAL TV, Stars TV)

Компания хабарида келтирилишича, ҳозирда МЧЖ “UZPAYNET” қўшма корхонаси ва юқорида келтирилган хизматлар етказиб берувчилар ўртасида ҳукуматнинг 2014 йил 10 мартдаги  қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда тўловларни қабул қилишнинг янги шартлари юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Компания ушбу музокаралар натижалари буйича тўлов агентлик тизимига киритилаётган ўзгартиришлар ва янгиликлар ҳамда айрим хизматлар бўйича тўловларни қабул қилишни йўлга қўйилиши ҳақида тез орада тўлиқ маълумот берилишини маълум қилган.

PayNet Ўзбекистон онлайн тўлов  бозоридаги монопол компаниялардан бўлиб, унинг аксарият улуши “Халқ банки”га тегишли.

SHARE