Севара Назархон Россияда “Шансон — 2014” мукофотини қўлга киритди

Севара Назархон “Йил шансони — 2014” мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Shanson.ru сайти хабар тарқатди. Мукофотни топшириш маросими шу йилнинг 5 апрель куни Кремль концерт залида бўлиб ўтади. Севара учун илк марта йил шансони мукофоти сазовор бўлгани боис “жуда ёқимли” эканлигини айтади.

Севара Игорь Николаевнинг  “Там, где нет меня” романси билан илк марта “Шансон” радиосида чиқиш қилган. Севаранинг наздида шансон мусиқа ва сўз уйғун бўладиган жанр ҳисобланади. “Шансонни шаҳар қўшиғи деб биламан. Албатта, мен учун шансон ҳаётимдаги энг ёқимли лаҳзаларни, хусусан, мукаммал куй, сўз уйғун бўлган даврлардан эсдаликдир”, деди хонанди радиога берган интервьюсида.

Мукофотни топшириш маросимида Севарадан ташқари, Елена Ваенга, Стас Михайлов, Александр Новиков, Сергей Трофимов, Александр Розенбаум, Михаил Шуфутинский, Вилли Токарев, Любовь Успенская, Ирина Дубцова, Денис Майданов, Лесоповал гуруҳи, Жека, Таисия Повалий, Валерий Курас, Катерина Голицына, Гарик Кричевский, Ирина Круг, Ян Марти, Сергей Куренков, Михаил Бублик, Francesco Barbato, Куприк Сергей ва Андрей Весенин иштирок этади.