Ўзбекистон фуқаролари Филиппинга визасиз ташриф буюришлари мумкин

    Филиппин Ўзбекистон фуқароларига нисбатан виза чекловларини олиб ташлади. Унга кўра, Хорватия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон фуқаролари билан бир қаторда, Ўзбекистон фуқаролари ҳам 30 кун мобайнида Филиппинда визасиз бўлишлари мумкин.

    Бу ҳақда Филиппин ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. Хабарда келтирилишича, ушбу чора-тадбирлар мазкур давлатлардан сайёҳлар ҳамда инвестиция оқимини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

    Янги тартибга кўра, мазкур мамлакатлар фуқаролари Филиппинда бўлиш пайтидан олти ой аввал фойдаланишга яроқли паспортини, қайтиш чиптасини ёки учинчи мамлакатга учадиган бўлса, ушбу йўналишга чиптани тақдим қилиши керак бўлади.

    Филиппин ҳукумати жами 157 та давлат фуқароларига ана шундай виза енгилликларини берган бўлиб, яқинда Сомали фуқаролари бу рўйхатдан чиқариб ташланди.