Тошкент — Нью-Йорк йўналиши бўйича пайшанба куни ҳам авиақатнов йўлга қўйилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкент — Нью-Йорк йўналиши бўйича авиақатновлари частотасини кўпайтирди.

Компания матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, баҳорги ва ёзги жадвалда Тошкент — Рига — Нью-Йорк йўналиши бўйича авиақатновлар частотасини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилган. Унга кўра, 8 май кунидан бошлаб якшанба кунги рейслардан ташқари пайшанба куни ҳам Атлантада туташиб ўтадиган авиақатнов йўлга қўйилади.

Тошкентдан HY101 авиарейси вақти пайшанба куни ҳар пайшанба ва якшанба кунлари соат 04-40да бўлиб, Нью-Йоркка маҳаллий вақт билан 12-30да келиб қўнади.