Ўзбекистонда биопаспорт алмаштирилиши ҳақидаги мишмишлар рад этилди

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хорижга  чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси вакиллари биометрик паспортлар алмаштирилиши ҳақидаги мишмишларни рад этди.

    Газета.uz’нинг ёзишича, ҳозирги биометрик паспортларни алмаштириш ҳақидаги турли хабарлар асоссиз экани айтилди. Бошқарма вакилининг таъкидлашича, ушбу биометрик паспортлар барча халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради.

    Ўзбекистонда 2011 йил ноябридан бошлаб биометрик паспорт бериш бошланди. Ўзбекистон Давлат персоналлаштириш маркази директори Нажмиддин Тўрахўжаевнинг маълум қилишича, кунига 16 мингта паспорт ишлаб чиқарилади. Айни пайтгача 5 миллионта паспорт чиқарилди. Ўзбекистонда жами 20 миллион киши паспорт билан таъминланиши керак.

    Вазирлар Маҳкамасининг 6 февралдаги қарорига кўра, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб хорижга чиқмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикалари фуқаролари биометрик паспортга эга бўлиши талаб қилинади.