Марказий сайлов комиссияси таркибига ўн нафар янги аъзо тасдиқланди

    Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

    Қарор матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Сенат қарорига асосан, Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари этиб Абдувахитов Абдужабар Абдусаттарович (Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори), Абдуназаров Олимжон Тоштемирович (Молия вазирлигининг Сурхондарё вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғи), Артикова Светлана Баймирзаевна (Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси), Курбанкулов Суяржон Машарипович (Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси), Мирзаев Абдуманоб Кучкарович (Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси), Норов Жалил Халилович (Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг Навоий вилояти бўлими раиси), Ражабов Эсанбай (Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси), Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович (Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори), Фаттоев Ёқуб Талабович (Бухоро вилояти Пешку тумани «Фаттоев» фермер хўжалиги раҳбари), Ходжакулов Эркин Гайбуллаевич (Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғи)ни сайланган.

    Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари — М.Х.Ахмедов, А.Дусбаев, Ю.У.Караев, С.С.Касимов, Г.Р.Рустамова, К.Тогаев, М.С.Ходжаев, Ў.Ш.Холов, А.Ширинов, С.Х.Шукуров, К.Т.Юсупов ва М.К.Якубованинг ваколатлари ўзлари берган аризаларга биноан тугатилган. Қарор 10 апрелдан бошлаб кучга кирган.

    Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 2014 йил 3 ва 7 апрелида «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгаришлар киритиш тўғрисида»ги қарорларни қабул қилганди.

    Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жў-қорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан сайланади.

    Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси комис-сия аъзолари орасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдим-номаси бўйича комиссия мажлисида сайланади.