Вашингтондаги Ўзбекистон элчихонаси ошпазининг байрам палови эътирофга сазовор бўлди

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси бош ошпази Муҳаммад Алиев шу йилнинг 15 май куни АҚШдаги дипломатик ваколатхоналар ошпазлари ўртасида бўлиб ўтган Embassy Chief Challenge 2014 танловида “байрам палови”ни тайёрлаб иштирокчиларининг эътиборига тушди.

Олтинчи бор ўтказилган мазкур фестивалда маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг мунаққидлари ҳамда машҳур ошпазлардан иборат жюри ваколатхона ошпазларининг таомларини баҳолаб боришди.

Россия элчихонаси ошпази тайёрлаган музқаймоқ ҳамда Таиланд элчихонаси ошпази ҳавола этган салат жюриларнинг совғасига сазовор бўлди.

РИА Новости Ўзбекистон элчихонаси бош ошпазининг байрам палови танловда қатнашганлар орасида алоҳида эътибор жалб қилганини ёзади. Тадбир хайрия шаклида ташкил этилиб, унда тушган маблағлар мақсадли сарфланади.