АҚШ элчихонаси Америкага киришда рад жавобини олаётганлар сонини камайтириш мақсадида тадбир ўтказди

“Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида АҚШга кириш учун зарур бўлган ҳужжатларга талабларга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси матбуот хизматининг хабар қилишича, тадбир миллий авиакомпания йўловчиларининг Америкага киришига рад олишлар сонини камайтириш мақсадида ташкил этилган. Хабарда айтилишича, авиакомпания  авиақатнов амалга ошириладиган давлатларнинг виза ва иммиграция қоидалари соҳасида ўз ходимларининг малакасини изчил ошириб бормоқда.

Тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги вице-консули О. Вестхассел ҳамда элчихона иммиграция визалари бўлими бошлиғи Н. Эргашева ҳамда виза фирибгарлигининг олдини олиш бўлими мутахассиси Г. Жумамуратова иштирокчиларга атрофлича маълумот беришди.

Унда миллий авиакомпания дирекцияси, “Тошкент” халқаро аэропорти иммиграция назорати бўлими, МХХ давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси хизматчилари иштирок этишди.

Тадбир қатнашчиларига Америка паспорти ва визасининг ўзига хос ҳимоя хусусиятлари ҳамда ушбу мамлакатда виза фирибгарлигига қарши амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берилд