АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол фаолиятини Қозоғистонда давом эттиради

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол Қозоғистонда элчи сифатида ўз фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда UzDaily хабар берди. Хабарда айтилишича, Барак Обама унинг номзодини тасдиқлаш учун мамлакат Сенатига киритган.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йил июнь ойида Ўзбекистон Республикасида элчи сифатида қасамёд қабул қилган эди. Жорж Крол 2007 йилнинг сентябридан 2010 йилнинг июлига қадар элчи бўлган Ричард Норланднинг ўрнига тайинланган эди.

Хабарда айтилишича, Жорж Крол Олий дипломатия хизматининг Вазир-маслаҳатчиси рангидаги кадр ходими бўлиб, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

У дипломатик хизматга 1982 йилда киришган бўлиб, 2003 — 2006 йилларда Белорусда АҚШнинг элчиси сифатида фаолият юритган. У Варшава, Нью-Деҳли, Санкт-Петербург, Москвада Америка дипломатия миссияларида турли вазифаларни бажариб келган.

Жорж Крол АҚШ Давлат департаментининг қатор олий мукофотлари эгаси ҳисобланади. У Гарвард ва Лондондаги Оксфорд университетларини тамомлаган.